Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тайинлов
2020-09-25 | Сиёсат
Бугун 25 сентябрь куни Фарғона вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Бошқа ишга ўтганлиги сабабли Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсиясига кўра илгари Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.
Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги