Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи савдони Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2020-09-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раислигида ташқи савдони Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгашнинг асосий вазифалари қўйдагилар ҳисобланади:

божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш;

ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Йиғилиш давомида тўқимачилик саноатида қўлланиладиган технологик ускуналар ва бутловчи қисмларга солинадиган импорт божхона тўловлари ставкаларини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, алоҳида маҳсулот позициялари учун утилизация йиғимини нольга тенглаштириш истиқболлари ўрганилиб, бир қатор маҳсулот турлари учун импорт божхона тўловларининг ўзгаришига оид хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Бутловчи буюмлар, шу жумладан йиғув ишлаб чиқаришга мўлжалланган буюмларга ТИФ ТН кодларини таснифлашни янада такомиллаштириш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сертификатлаштириш органлари томонидан импортни оптималлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигининг таҳлили ҳам амалга оширилиб, уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Кенгаш аъзолари бундай механизмларни ишлаб чиқишда ҳамкор давлатлар билан ўзаро савдони янада чуқурлаштиришга қаратилган ички ва ташқи бозорларда ошкора рақобат муҳитини таъминлаш бўйича ягона концептуал ёндашувни қўллаш зарурлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, хусусан, маҳсулот ва ишлаб чиқариш жараёнларининг техник жиҳатдан тартибга солиниши ва техник регламентларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича самарали чора-тадбирлар қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Йиғилиш якунларига кўра, Кенгаш Котибиятига вазифаси ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тезкор қарорлар қабул қилишнинг янада мослашувчан механизмларидан фойдаланишни назарда тутувчи ташқи савдони тартибга солиш бўйича мутлақо янги тизимни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўлган ишчи гуруҳ тузиш топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться