Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазирлигида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди
2020-09-22 | Жамият
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Р.А.Хатамов ҳузурида ички ишлар органларида шахсий таркиб билан ишлаш борасида 2020 йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ички ишлар органлари кадрлар бўлинмаларининг барча ходимлари ва раҳбарларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этган ушбу видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда сўнгги 4 йилда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунинг натижасида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалар жорий йилнинг 8 ойи давомида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, хизматни ўташни ташкиллаштириш, ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишларида амалга оширилган ишлар аҳволи, бу борада йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, видеоселектор йиғилишида олиб борилган самарали чора-тадбирлар натижасида 2020 йилнинг 8 ойи давомида тизимнинг кадрлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, қайд этилган ижобий тенденциялар эътироф этилди.
Жумладан, кадрлар билан ишлаш тизимининг тўғри йўлга қўйилганлиги натижасида хизмат интизоми ва қонун бузиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайганлиги алоҳида эътироф этилди.
Бундан ташқари, йиғилишда тизимда йўл қўйилаётган камчиликларга, мавжуд муаммоларга ҳам кенг урғу берилиб, уларни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Танқидий руҳда ўтган ушбу йиғилишда, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар сарҳисобларидан келиб чиқиб, ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган 1 нафар ходим лавозимидан озод этилди, 8 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилди ва 14 нафар ходим қаттиқ огоҳлантирилди.
Йиғилишда 2020 йилнинг якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини тўғри ва адолатли олиб бориш, тизимни халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, ходимларни Ватанига ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, тараққиётнинг энг асосий тўсиқларидан бири бўлган коррупция балосига қарши кескин ва аёвсиз кураш олиб бориш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги