Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика бўйича анъанавий таълим жараёнлари бошланган мактаблар сони 4 379 тага етди

2020-09-21 | Таълим

Ҳудудлардаги эпидемиологик вазият, таълим даргоҳи ва соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда 21 сентябрдан бошлаб, Республика бўйича жами 4 379 та (43,9%) мактаб тўлақонли равишда ишламоқда.

Мазкур мактабларда 2,1 млн. нафар (34%) ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, улардан 1,5 млн. нафари (72%) анъанавий, қолган 595 минг нафари (28%) онлайн шаклда таълим олмоқда.

Мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши эса «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг анъанавий шаклда очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда уларнинг ҳақиқий тайёргарлиги, ҳудуддаги ёҳуд мактабдаги санитария-эпидемиологик вазият, ўқитувчилар орасида коронавирус касаллигининг қайд этилиши ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться