Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Санкт-Петербургда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдимоти ўтказилди

2020-09-20 | Маданият

Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси томонидан Россия Федерацияси Фанлар Академияси Шарқ қўлёзмалар институтида Ўзбекистон Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан яратилган беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда институт директори Ирина Попова, бир гуруҳ тилшунос олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этди.  

Тақдимотда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни яратиш бўйича олиб борилган изланишлар, ўзбек тилининг халқаро майдонда тутган ўрни ва моҳиятини юксалтиришда луғатнинг тутган ўрни ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида Бош консулхона томонидан институтга «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдим этилди.

И.Попова «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» нусхалари учун миннатдорлик билдириб, ушбу нашр дунёдаги энг бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили сўзлари маъноларини янада теранроқ англашга ёрдам беришини таъкидлади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться