Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон дўстлик ва ҳамкорлик парламентлараро гуруҳларининг биринчи қўшма йиғилиши бўлиб ўтади

2020-09-20 | Сиёсат

Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон парламент делегациясининг икки мамлакат дўстлик ва ҳамкорлик парламентлараро гуруҳларининг биринчи қўшма йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Тожикистоннинг “Ховар” агентлигига таяниб.

Олий Мажлис палаталари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясига Қонунчилик палатаси раисининг ўринбосари Улуғбек Иноятов раҳбарлик қилади.

Мажлиси намояндагоннинг Ўзбекистон парламенти билан дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳига Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагон раиси муовини Дилрабо Мансури бошчилик қилади.

“Ховар” маълумотига кўра, Парламент делегацияларининг учрашувларини 21 сентябрь куни ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси Мажлиси намояндагон раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан ҳам учрашиб, Турсунзода шаҳрига ташриф буюради.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться