Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иордания Элчиси билан учрашув

2020-09-18 | Сиёсат

2020 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳни қабул қилди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, БМТ ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Қайд этилганидек, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини оширишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, томонлар икки давлат ўртасида Ишбилармонлар қўшма кенгашини тузиш бўйича фикр алмашдилар.
 
Учрашув якунида Вазир Элчининг Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни изчил ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.
 
Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ, ўз навбатида, Ўзбекистонда самарали фаолият юритишида қулай шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться