Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲ Ижроия қўмитасининг Ҳуқуқий департаменти билан маслаҳатлашувлар ўтказилди
2020-09-18 | МДҲ
2020 йилнинг 17 сентябри куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси ва МДҲ Ижроия қўмитасининг Ҳуқуқий департаменти ўртасида видеоконференция шаклида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Тадбирда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак йиғилишлари давомида ҳужжатларни имзолаш тартиби, шунингдек, МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари раҳбарлари Маслаҳатлашув қўмитасининг кейинги мажлисини ўтказиш бўйича фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги