Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ва «Давлат тилида иш юритиш» қўлланмалари лотин алифбосида чоп этилади

2020-09-15 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан “Тилнинг олий қадрият сифатида шаклланишида «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг ўрни" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Президентимизнинг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги «Ўзбек тили ва адабиёти бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига илова қилинган чора-тадбирлар режасида институт илмий ходимларига қатор топшириқлар берилган эди.
 
Натижада, институт илмий ходимлари томонидан «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди, «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасининг 9-нашри кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Шунингдек, «Халқаро терминелементларнинг изоҳли-кўргазмали луғати» ҳам тайёрланиб, нашриётга топширилган. Айни вақтда институт тилшунослари «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасининг лотин ёзувидаги тўлдирилган, такомиллаштирилган нашрини, лотин ёзувига асосланган катта имло луғати ҳамда ихчам ўқув луғатлари устида ишламоқда.
 
 
 
 
Д.Маматова

Манба: ЎзА

Поделиться