Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон элчиси Қозоғистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлари билан учрашди

2020-09-14 | Жамият

НУР-СУЛТОН, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қозоғистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва блогерлари бош муҳаррирлари клуби (БМК) вакиллари учун Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган брифинг ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Бош муҳаррирлар клуби 2005 йилда ташкил этилган ва мамлакатнинг 270 та оммавий ахборот воситалари раҳбарларини бирлаштирган. Қозоғистонда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорлик қилади.

Элчи ўз нутқида тадбир иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг республика халқига байрам табриги мазмун-моҳияти, шунингдек, Ўзбекистон – Қозоғистон алоқаларининг ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот берди.

Брифинг иштирокчилари Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ва сўнгги йилларда давлатларимиз муносабатлари ривожида ижобий ўсиш кузатилаётганини қайд этди. Ўзбекистон раҳбарининг фаол ва конструктив сиёсати мамлакатларимиз ва умуман Марказий Осиёдаги барча давлатлар ўртасидаги муносабатларда янги босқични очгани, минтақада ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини яратгани таъкидланди.

БМК президенти, Қозоғистон ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири маслаҳатчиси Бибигул Жексенбай Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини ривожлантириш учун катта имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда Қозоғистон телевидениесида ўзбек тилидаги дастурлар ва фильмларни намойиш этиш механизмини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини қайд этди.

БМК вице-президенти, «Сахара» газетаси бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари Кенжеболат Жолдибай Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ушбу мақсаддаги саъй-ҳаракатларни мақсадли амалга ошириш имкони мавжудлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги маданий муносабатлар тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Халқларни умумий тил, дин, маданият ва урф-одатлар бирлаштиради ва икки қардош халқ ўртасида бугунги кунда мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик ўзаро манфаатларига жавоб беради.

Блогер Улан Абишев Қозоғистонда Ўзбекистонга бўлган катта қизиқишни ҳисобга олган ҳолда, «Ўзбекистон» брендини Қозоғистонда оммалаштиришга қизиқишини билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться