Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга етиб келди

2020-09-14 | Сиёсат

ДУШАНБЕ, 13 сентябрь. ЎзА махсус мухбири Ғайрат Хонназаров хабар қилади.

Мамлакатимиз делегацияси “Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, Ўзбекистон – Тожикистон стратегик шериклигида янги саҳифанинг очилиши” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига етиб келди.

Тожикистон Миллий Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманнинг очилиш маросимида қўшни давлат Миллий Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов ва мамлакатимизнинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Шоисматов табрик сўзи билан иштирок этади.

Кун тартибининг дастлабки тадбири – ялпи мажлисда икки давлат етакчи олимлари, экспертлар ўзбек ва тожик халқлари файласуфлари ҳамкорлигининг тарихи, бугунги куни ва истиқболи, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ва минтақалараро алоқалар, Ўзбекистон – Тожикистон савдо-иқтисодий муносабатлари ривожланиши тенденциялари, маданий интеграция каби долзарб масалаларга ўрин ажратилган. Маъруза ва мунозаралардан сўнг шўъба йиғилишлари бошланади.

Манба: ЎзА

Поделиться