Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” Ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлайди.
Умид қиламизки, афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келади ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
Ўзбекистон “сиёсий жараёнлар фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим”, деган асосий тамойилга содиқ қолади.
Ўзбекистон Республикаси томонларнинг миллий ярашувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва интилишларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда дўст Афғонистон халқига барқарор ва фаровон давлат барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2020-йил 12-сентябрь
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги