Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
2020-09-12 | МДҲ
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲга раислиги Тадбирлар режасини амалга ошириш жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Коронавирус пандемиясига қарамай Ўзбекистон томони илгари режалаштирилган тадбирларнинг аксариятини муваффақиятли амалга оширгани қайд этилди.
Бу йил МДҲнинг устав органлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (12-май), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (29-май) ва МДҲ Иқтисодий кенгаши (30-июнь) йиғилишлари ҳамда соҳавий ҳамкорлик органларининг қатор учрашувлари видеоконференция шаклида бўлиб ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг МДҲга раислигининг асосий воқеаси – Давлат раҳбарлари саммитига (16-октябрь) пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу тадбир кун тартибига МДҲ фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган муҳим масалалар киритилганлиги таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги