Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
952 минг долларлик тиббиёт воситалари етказиб берилди
2020-09-10 | Соғлиқни сақлаш
Oсиё тараққиёт банки ва ЮНИСEФ Ўзбекистон ҳукуматини COVID-19 пандемиясига қарши курашда қўллаб-қувватлаяпти.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига 952 минг долларлик тиббиёт воситаларини етказиб берди.
ЮНИСEФ ОТБнинг молиявий кўмаги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда ОВИД-19 билан касалланганларга тиббий хизмат соғлигини сақлаш ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларини (ШҲВ) харид қилди. Бу воситалар орасида 71 100 та комбинезонлар ва 8 000 та бахила, шунингдек, лаборатория текширувларини тез ва сифатли ўтказиш учун RNA Mini тўпламлари ҳам келтирилди.
«Мамлакатдаги карантин чекловларининг юмшатилганлигига қарамай, Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшиланиб бормоқда. Аммо ушбу инфекциянинг мамлакат аҳолиси ўртасида тарқалиш даражаси ҳамон юқори бўлгани боис биз ҳали ҳам жуда эҳтиёткор бўлишимиз зарур», — деди ОТБнинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Синди Малвичини хоним.— «Аввало, биз коронавирусга қарши курашда олдинги қаторларда турган соғлиқни сақлаш ходимларини ҳимоя қилишимиз зарур. ОТБ Ўзбекистон халқининг COVID-19 пандемиясини енгишдаги саъй-ҳаракатларида доим кўмакдош бўлиб қолади».
Етказиб берилган барча тиббий ускуналар ва ШҲВ Ўзбекистоннинг барча вилоятларига, жумладан, чекка ҳудудларга тақсимланади, деб хабар беради ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.
Манба: «Янги Ўзбекистон»