Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўн икки турдаги мева-сабзавот маҳсулотлар Буюк Британияга экспорт қилинади

2020-09-10 | Иқтисодиёт

Европа мамлакатларида юртимизда етиштирилган сарҳил мева сабзавотларларга бўлган таълаб йилдан йилга ортиб бормоқда.

Экспорт хажмини ошириш орқали маҳсулотларимиз учун ушбу минтақа бозорлари анаънавий бўлиб қолишида  “Ўздавкарантин” испекцияси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб бориляпти. 

Жумладан, ушбу йўналишда инспекция ва Ўзбекистон Республикасининг  Лондондаги элчихонаси билан ҳамкорликда, Буюк Британияга ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш режалаштирилган.   

Жорий йилнинг  19 августида "Ўздавкарантин" инспекцияси вакиллари,  Буюк Британия атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги (DEFRA) ўртасида видеоконференция ўтказилди. Унда фитосанитария соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Видеоконференция доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Буюк Британия бозорига олиб кириш учун қўшимча фитосанитария рухсатномаларини бериш ва инспекциянинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб борилди.

Британия томони Ўзбекистонда фитосанитария соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни мамнуният билан қабул қилди. Хусусан, сўнгги йилларда эришилган натижаларга тўхталиб, Ўзбекистоннинг Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш конвенциясига қўшилиши, халқаро стандартлар уйғунлаштирилгани ва бу орқали Ўзбекистонда ўсимликлар карантин тизимини янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Шунингдек, британияликлар Ўзбекистонда қўлланиладиган фитосанитария чоралари бўйича тақдим этилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра  анор, гилос, олхўри, нектарин, шофтоли, хурмо, олма, нок, узум, лимон, аччиқ қалампир ва помидор сингари жами 12 та маҳсулотни Буюк Британияга экспорт қилиш имконияти тўғрисида маълумот берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан маҳсулотларни олиб киришда экспорт қилувчи, британиянинг боғдорчилик инспекцияси (РЕАСН) веб-сайтида қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

http://ehmipeach.defra.gov.uk/Default.aspx?Module=Register     

Маълумки, Буюк Британиянинг илмий базаси энг ривожланганлардан бири бўлиб, бунинг тасдиғи сифатида "CАВI" информацион порталини келтиришимиз мумкин. У илмий нашрлар, тадқиқотлар, коммуникацияларга ихтисослашган нотижорат ташкилот ҳисобланади.  Шунингдек "CАВI" халқаро фитосанитария тадқиқотлари ва ишланмаларига эга энг катта библиографик маълумотлар базасидир.

Музокаралар якунида “Ўздавкарантин” инспекцияси илмий фитосанитария соҳасида янада батафсилроқ режани тайёрлаши ва уни Британия томонига кўриб чиқиш учун юбориши келишиб олинди.

Бундан ташқари, Республикамиз минтақаларида лаборатория диагностикаларини ташкил этиш учун грантлар ажратилиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Поделиться