Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазири парламентла вазирлик томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини тақдим қилди
2020-09-09 | Жамият
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 августдаги “Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан жорий этилган тартибга асосан адлия вазири Русланбек Давлетов юқоридаги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқишда маъруза билан сўзга чиқди.
Адлия вазири ўз маърузасида бугунги кундаги қонунчилик аҳволи юзасидан айрим масалаларга тўхталиб ўтиб, ҳуқуқ назарияси ва қонунчилик амалиётининг узоқ йиллик тарихида шаклланган “қонун ҳужжатлари” ва “қонун” каби алоҳида фундаментал тушунчалар миллий қонунчилигимизда йиллар давомида бир хил маънони англатувчи тушунчалар сифатида қўлланиб келинганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг 5 та Конституциявий қонунлари;
Ўзбекистон Республикасининг 19 та кодекси;
Ўзбекистон Республикасининг 278 та қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасини қабул қилиниши келгусида қонунчилик амалиётини тўғри йўлга қўйиб, ушбу тушунчаларни қўллаш юзасидан тушунмовчиликлар ва турли ҳил талқинларни олдини олади.
Қонун лойиҳаси яна бир долзарб бўлган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” янги таҳрирда ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан бирга кўриб чиқилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги