Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пахтачи туманидаги мактабларда таълим сифати яхши, бироқ...

2020-09-08 | Таълим

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов билан биргаликда Пахтачи туманидаги мактабларнинг янги ўқув йили, карантин даврида фаолият олиб боришига тайёрлиги, қурилиш ва таъмирлашга муҳтож муассасаларда бўлиб, таълим-тарбия жараёнлари учун яратилган шароит билан танишди.

Пахтачи тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 47 та умумий ўрта таълим мактаблари бўлиб, уларда 25585 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Жорий йил Пахтачи туманидаги 21-, 36- ва 39-умумтаълим мактабларида инвестиция дастури асосида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг хулосаларига мувофиқ, туманда 9-12 сентябрь кунлари 7 та, 14 сентябрдан эса қолган барча мактабларда анъанавий дарслар бошланиши кўзда тутилган. 7 сентябрга қадар 2171 нафар мактаб ўқитувчиларидан 680 нафари коронавирусга қарши тест топширган.

Тумандаги 784 ўқувчи ўрнига эга 37-умумий ўрта таълим мактаби биноси 1989 йилда қурилган. Ўтган йиллар давомида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Мактабни иситиш тизими, жиҳозланиши билан боғлиқ жиддий муаммолар бор. Ачинарлиси, спорт залидан бугун омборхона сифатида фойдаланилиб келинмоқда. Сабаби, спорт зал биносининг том қисми йиллар давомида эскириб, қулаб тушиш хавфи мавжуд.

330 нафар ўқувчи таълим-тарбия оладиган 46-умумий ўрта таълим мактаби биноси 1991 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Мактаб 1 қаватли мослаштирилган бинода жойлашган. 1986 йилда қурилган 3-, 1983 йилда қурилган 13-мактабларда ҳам жорий таъмирлаш ишларидан ташқари, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Бу, ўз навбатида, мактабда белгиланган талаблар асосида сифатли таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш, иситиш ва бошқа йўналишларда қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

Энг муҳими, таҳлил натижаларига кўра, Пахтачи туманидаги 2018/2019 ўқув йилида битирган 37-мактабнинг 33 нафар битирувчисидан 7 нафари, 41- ва 45-мактабларнинг 6 нафардан битирувчилари, жами 827 нафар битирувчидан 96 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. Педагоглар орасида малака ва тажрибаси, салоҳиятини намоён этиб, юксак давлат мукофотлари, халқ таълими аълочиси ва бошқа ижобий натижаларга эришган ўқитувчилар талайгина.

Шерзод Шерматов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмоновга туман халқ таълими бўлими билан биргаликда, қурилганига бир неча ўн йиллар бўлган, бугунги кунда таъмирга ўта муҳтож бўлган мактаблар рўйхатини шакллантириш, ҳолати энг оғирлигига кўра кетма-кетликда келгуси йилдан бошлаб инвестиция дастурига киритиш чорасини кўриш бўйича топшириқ берди.

Вазир 21-умумтаълим мактабида амалга оширилган реконструкция ишлари билан ҳам танишди. 1974 йилда қурилган мактаб биноси замонавий қиёфа касб этган. Бироқ синфхоналарнинг пол қисмини таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилганини танқид қилди.

Халқ таълими вазири танишган барча мактаблар замонавий компьютерлар билан жиҳозланган синфхоналарга эга. Информатика фани ўқитувчилари билан мулоқотда ушбу жиҳозлардан самарали фойдаланилмаётганига эътироз билдирди.

— Бугун компьютер хонасига доимий қулф осилган туриши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Биз доим, айниқса, ўқувчиларнинг компьютерда мустақил шуғулланиши, амалий жиҳатдан билимга эга бўлиши учун чеклов қўйиб ўрганиб олганмиз. Аммо бугун ушбу технологияни яхши билган бола у олий маълумотли бўлса-бўлмаса даромадсиз қолаётгани йўқ. Яна ўқитувчиларимиз ҳам дарсдан ташқари пулли тўгараклар очишига бугун кенг имконият берилган. Бу ҳам ўқитувчининг, ҳам мактаб директорининг қўшимча даромад олиши, қолаверса, мактабда бюджетдан ташқари маблағ топиш имконини яратади, — деди Ш.Шерматов.

Халқ таълими вазири Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида янги қурилаётган 1680 ўринли мактабнинг қурилиш жараёнлари билан ҳам танишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться