Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукус гарнизонида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Улар тез орада ечимини топишга келишилди

2020-09-07 | Жамият

Нукус гарнизонидаги 1-сонли ёпиқ ҳарбий шаҳарча ҳудудида ҳарбий хизматчилар, ҳарбий пенсионерлар ва улар оила аъзолари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Нукус ҳарбий прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Президент халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ҳамда Мудофаа ишлари бошқармалари, ҳудудий электр энергияси ҳамда газ таъминоти, Нукус гарнизони ҳарбий комендатураси, Нукус ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми, “Ёнғинга қарши хизмати” МЧЖ вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққан Нукус ҳарбий прокурори, адлия полковниги Фахриддин Бегашев ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи полковник Қаҳрамон Зоидов халқнинг дарди билан яшаш, муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва зарур чора-тадбирлар кўриш давлат идораларининг асосий вазифаси саналиб, шундагина жамиятда соғлом муҳит қарор топишини, фуқароларимиз муаммоларига қанчалик тез ва сифатли ечим топсак, шунчалик турмушини фаровон, рўзғор ташвишларини енгиллаштиришга эришлишини таъкидлашди.

Дарҳақиқат, бошқа мамлакатларда учрамайдиган маҳалла бошқарув тизими чиндан ҳам фуқароларнинг тинч-тотув, иноқликда яшашини таъминлаб келади. Бу, айниқса, ҳарбий шаҳарчаларда муҳим аҳамият касб этади. Чунки оила устуни бўлмиш ота кутилмаган вазиятларда узоқ ва қисқа муддатларда дала-ўқув майдонларига, хизмат вазифасини бажариш учун оиласидан олисга кетишига мажбур бўлади. Мана шундай вазиятларда унинг оила аъзолари хотиржамлигини таъминлаш, турмушини енгиллаштириш, оиласига зарур шарт-шароитлар яратишда маҳалла ва бошқа ташкилотларнинг роли беқиёс.

Нукус гарнизонида жойлашган 1-сонли ҳарбий шаҳарчадаги “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами 19 та қўп қаватли уйларда 500 га яқин ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий пенсионерлар оилалари билан истиқомат қилишади. Яқиндагина Мустақиллик байрамига бағишлаб маҳалла ҳудудида ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари учун фойдаланишга топширилган 2 та 30 хонадондан иборат кўп қаватли уйлар маҳалла кўркига-кўрк қўшиб, уни янада файзли этмоқда.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан келиб тушган кўплаб мурожаатлар мутасаддилар томонидан албатта, тез орада ўрганиш асносида ечимини топишга ваъда берилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Поделиться