Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзстандарт” агентлиги фаолияти билан танишдилар
2020-09-04 | Жамият
Олий Мажлис Қонунучилик палатаси депутатлари аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, ва тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида Навоий вилоятида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишган эдилар.
Ўрганишларда вилоятдаги «Навоий» эркин иқтисодий ҳудуди тадбиркорлик субъектлари, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматларнинг айрим турларини янада такомиллаштириш зарурлиги юзасидан таклифларини билдирган эдилар.
Шу мақсадда бир гуруҳ депутатлар “Ўзстандарт” агентлигида бўлиб, озиқ-овқат, электротехника, болалар ўйинчоқлари ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг замонавий лабораториялари ва эталонлар базасини кўздан кечирдилар.
Шунингдек, Депутатлар маҳсулотнинг синов жараёнларига ҳам гувоҳ бўлиб, Тошкент вилоятининг Пискент туманида қурилаётган замонавий лаборатория ҳамда қурилишда ишлатилаётган метал маҳсулотларининг синовлари юзасидан ўзлариинг саволларига жавоб олдилар.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги