Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспортерлар учун янги имконият

2020-09-03 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сонли қарори билан Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИДА СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНДА СУҒУРТА МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

Мазкур Низомга мувофиқ гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланган экспорт қилувчиларга суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилиши белгилаб қўйилди.

Бунда мазкур қарор билан жорий қилинаётган тартибга мувофиқ экспорт ва экспортолди молиялаштириш шартномаларига асосан гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, суғурталовчиларга тўлаб берилган ёки тўлаб бериладиган суғурта мукофотлари 100 фоиз компенсация қилиб берилади.

Бу эса экспортерлар учун экспорт шартномаларини амалга оширишда тўловларни суғурта қилишда давлат томонидан суғурта учун сарфланадиган ҳаражатларни қоплаш орқали экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришга янада кенг шарт-шароитларни яратиб берилишини таъминлайди.

СУҒУРТА МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ

Бунинг учун суғурта қилдирувчи, яъни экспортер Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан гаров сифатида суғурта хизматлари бўйича суғурта мукофотини қоплаб бериш учун қуйидаги шартларга риоя қилиши лозим:

  • суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталовчига суғурта қилдирувчи томонидан тўланган бўлиши (суғурта мукофоти суғурталовчига тўғридан-тўғри қоплаб бериладиган ҳолатлар бундан мустасно);
  • экспорт шартномалари (инвойслар) Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган бўлиши (битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товарларни (хизматларни) экспорт қилиш ҳолатларидан ташқари), экспортолди молиялаштириш шартномаси бўйича суғурта амалга оширилиши ҳолатлари бундан мустасно;
  • аввал олинган компенсация бўйича суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинган бўлса, суғурта қилдирувчи томонидан компенсациянинг тегишли қисми қайтарилган бўлиши;
  • тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз тадбиркорлик хавфи ва молияловчи шахс фойдасига суғурталаниши;
  • суғурта шартномасининг тури Низомда келтирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган шартларга мос келиши шарт.

КОМПЕНСАЦИЯ ОЛИШГА ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

Компенсация олиш учун суғуратловчи ёки суғурта қилдирувчи томонидан Экспортни рағбатлантириш агентлигига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
  • суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар - суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси (суғурта мукофоти суғурталовчига тўғридан-тўғри қоплаб бериладиган ҳоллар бундан мустасно).

Бунда аризаларни кўриб чиқиш учун экспортерлардан тўлов ундирилмайди. Тақдим этилган ҳужжатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 7 иш куни давомида кўриб чиқилиб, натижаси бўйича Агентлик томонидан копенсация бериш тўғрисида экспортерга хулоса тақдим этилади.

СУҒУРТА МУКОФОТИ БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ

Экспортни рағбатлантириш агентлиги суғурта мукофотини қоплаб бериш юзасидан хулоса қабул қилингандан кейин ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида субсидия маблағларини ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган буюртманомага мувофиқ уч иш куни давомида компенсация маблағларини Экспортни рағбатлантириш агентлигининг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳисобварағига субсидия маблағлари келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида суғурта мукофот пули учун компенсация маблағларини суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчининг тижорат банкларидаги ҳисоб-варағига ўтказиб беради.

Хорижий валютада тузилган экспорт ва экспортолди молиялаштириш шартномаларига асосан гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, суғурта қилдирувчилар томонидан суғурталовчиларга тўлаб берилган суғурта мукофоти харажатлари учун компенсация тўлаб берилади.

Хорижий валютада тўлов амалга оширилган суғурта мукофоти харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган суғурта мукофоти харажатининг миллий валютадаги қиймати суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти харажатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться