Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспорт операциялари жадал давом этмоқда

2020-09-03 | Иқтисодиёт

Таҳлилларга эътибор қаратсак, жорий йилнинг ўтган даври давомида Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 786,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Сўнгги йилларда товарларни хорижга экспорт қилиш борасида сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Хусусан, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон Республикалари билан ташқи савдо айланмасида савдо ҳажми кескин ортган. Бунда саноат тузилмасини диверсификация қилиш, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада ошириш ҳамда соддалаштирилган божхона расмийлаштирувини жорий этилиши билан бир қаторда қўшни давлатлар билан алоқалар мустаҳкамланишининг ҳам роли катта.

Бошқа давлатлар билан эса ташқи савдо айланмасида энг юқори улуш Хитой, Россия, Туркия ва Япония давлатлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 30 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан ўнта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган. Хусусан, Словения (19 миллион доллар), Тожикистон (17,9 миллион доллар), Литва (15,8 миллион доллар), Венгрия (14,4 миллион доллар), Қирғизистон Республикаси (12,5 миллион  доллар) шулар жумласидан.

2020 йил январь-июль ойларида вилоят ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 35,3 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги улуши 2018 йилга нисбатан 3,5 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида вилоят экспортёрлари сони 431 тани ташкил этиб, улар томонидан 151,5 миллион АҚШ доллари (қимматбаҳо металлар экспортидан ташқари) қийматига эга товар ва хизматлар экспорт қилинган.

Экспорт таркибида товарлар улуши 95,3 фоизни ташкил этиб, улар асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар, материал турига қараб классификацияланган саноат маҳсулотлари, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Кейинги уч йил ичида МДҲ мамлакатларига экспорт ҳажми ошди ва уларнинг жами экспортдаги улуши 2018 йил январь-июлдаги 52,9 фоиздан 2020 йил январь-июлида 60,8 фоизга етди. Мос равишда бошқа мамлакатларнинг жами экспортдаги улуши 39,2 фоизни ташкил этди.

Импорт қилинган маҳсулотлар орасида эса энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарига тегишли. Уларнинг ҳажми 34,9 фоизни, асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари 19,3 фоизни ҳамда кимёвий воситалар 27,4 фоизни ташкил қилган.

2020 йил январь-июль ойларида Самарқанд вилояти 72 давлат билан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширган.

Импортда вилоятнинг асосий ҳамкорлари Хитой, Россия Федерацияси, Туркия, Қозоғистон, Япония, Словения ва Германия давлатлари бўлиб, уларнинг жами импортдаги улуши 70,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Гарчи, кейинги уч йилда ташқи савдо айланмаси умумий кўрсаткичлари ошган бўлса-да, глобал пандемия сабабли экспорт-импорт кўрсаткичларининг 2020 йил январь-июль ойларида камайганини кузатиш мумкин.

Бу даврда ташқи савдо айланмаси 786,3 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 199,3 миллион АҚШ долларига ёки 20,2 фоизга камайгани кузатилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться