Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида миллийлик ва замонавийлик акс этган янги Давлат хизматлари маркази фаолиятини бошлади
2020-09-02 | Жамият
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Давлат хизматлари маркази аввал эски бинода фаолият кўрсатаётган эди. Бу ерда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш учун деярли шароит бўлмаганлиги учун ҳам давлат хизматларини кўрсатишдаги асосий тамойилларга жавоб беришда ноқулайликлар туғдирарди.
— Илгари Давлат хизматлари маркази кичик бинода, хоналари ва кутиш заллари тор бўлганлигидан хизмат кўрсатишда ноқулайликлар туғдирар эди, — дейди Давлат хизматлари маркази директори Пазыл Реймкулов. — Ушбу яратилган шароитларнинг ҳаммаси туманда истиқомат қилаётган 40 мингдан зиёд аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиши учун яратилган бўлиб, эндиликда замон талабларига жавоб берадиган бундай кўркам иншоотда халқимиз учун сидқидилдан хизмат кўрсатамиз.
Миллийлик ва замонавийлик акс этган янги бино ўзгача дизайн талабларига асосан барпо этилган. Залда ўрнатилган мониторларда 140дан зиёд давлат хизматини олиш тартиблари ташриф буюрувчиларга тақдим этиб борилади.
Шунингдек, бинода туман ФҲДЁ бўлими ва адлия бўлими, нотариус, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси жойлашган.
Манба: Давлат хизматлари агентлиги