Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ресурстежамкор технологияларни қўллашда хорижий ҳамкорларни жалб этмоқчи

2020-08-31 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигида қишлоқ хўжалигида замонавий сувтежамкор ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш йўналишида Австрия Республикаси Экспорт-кредит агентлиги (OeKB) ва сувтежамкор технологияларни ишлаб чиқарувчи “BAUER”m.b.H” компанияси вакиллари билан видеоконференция шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Онлайн учрашувда Австрия Республикасининг Экспорт-кредит агентлигининг (OeKB) вакили Верена Мачер-Валдуга (Verena Macher-Valduga), Австриянинг “BAUER”m.b.H” компанияси ижрочи директори Отто Роисс (Otto Roiss) ва компаниянинг молиявий ишлар бўйича менежери Андреас Шиттер (Andreas Schitter) иштирок этиб, Агентлик томонидан Ўзбекистон учун таклиф этилаётган имтиёзли молиявий дастури доирасида республикамиз қишлоқ хўжалиги экин майдонларида замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Вазир Жамшид Ходжаев ўз нутқида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, қабул қилинган узоқ муддатли Стратегия ҳамда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясининг аҳамияти тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтиб, мазкур молиявий дастур доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг шартлари, муддатлари ва натижалари хусусида аниқ тадбирлар тартибини ўзида ифода этувчи “йўл харита”ни шакллантириш ва тасдиқлашни таклиф этди.

Хусусан лойиҳа доирасида маҳаллий олимларимиз ва фермерларимизни компания маҳсулотларидан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш масалаларига бағишланган ўқув-тренингларини мунтазам ўтказиб бориш, соҳада қўлланилаётган халқаро илғор тажрибаларни жорий этиш каби масалаларни инобатга олиш алоҳида таъкидланди.

Австрия томони бундай таклифларни қўллаб қувватлаш билан бирга ўзи учун Ўзбекистонни географик нуқтаи назаридан янги ҳамкорлик йўналиши эканини таъкидлаб, бундай лойиҳалар амалга оширилган бошқа давлатларда йиғилган бой тажрибалар билан ўртоқлашишга тайёрлигини маълум қилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться