Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди

2020-08-29 | Сиёсат

Бу улкан лойиҳани лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Қурилишнинг бориши давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлди. Шу кунларда ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи битказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.

«Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Бекатлар миллий колорит асосида, ўзига хос дизайнда қурилган. Улар йўловчиларга қулайлик яратувчи замонавий технологиялар, йўл кира ҳақини электрон тўлаш имконини берувчи турникетлар, эскалатор билан жиҳозланган. 225 та янги иш ўрни яратилган.

«Қўйлиқ» бекатида кейинги босқичлар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди. Ерусти ҳалқа метроси лойиҳасининг умумий қиймати 422 миллион доллардан зиёд бўлиб, бешта босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Иккинчи босқичда Қўйлиқ бозори билан Тошкент ерости метросининг “Олмазор” бекати боғланади. Учинчи бўлиб “Беруний”, ундан кейин “Бодомзор” бекатигача бўлган қисм қурилади. Сўнгги босқичда эса ҳалқа метро линияси яна “Дўстлик” бекатига уланади. Бу йўлларнинг жами узунлиги қарийб 55 километр, бекатлар 35 та бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться