Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Видеоконференция орқали волейбол спорт тури ривожи муҳокама қилинди

2020-08-29 | Спорт

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жамоавий спорт турларидан терма жамоаларимиз қайд этаётган натижалар мухлисларни қаттиқ ранжитаётгани бор гап. Очиғи, жамоавий ўйин турларида вакилларимизнинг Олимпия ўйинларида қатнашиши тугул унга яқинроқ бориши ҳам биз учун ҳақиқий байрамга айланиб кетади. Афсуски, яқин йилларда жамоавий ўйин турларида терма жамоаларимиз ўз мухлисларига шуни ҳам раво кўришолмаяпти.

Юртимизда энг оммавийлашган ҳамда севимли спорт турларидан бўлмиш волейбол ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу спорт туридан мусобақаларнинг деярли йўқлиги, фақатгина Олий лига баҳсларининг ўтказилиши сабаб терма жамоаларимиз ҳатто минтақада ҳам ўз мавқеини бой бермоқда. Ёшлар ўртасида селекция ишларининг деярли олиб борилмаётгани, терма жамоага муносиб захира шакллантириш борасидаги ишлар ҳам қониқарсиз даражада эканлиги кишини хавотирга солади. Агар аҳвол шу зайлда давом этаверса, эртага юртимизда волейбол спортининг тақдири қандай бўлади?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида ташкил этилган видеоконференцияда ана шу масалаларга жиддий эътибор қаратилди.

Конференцияда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, вазирлик ва қўмита мутасаддилари, Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбарияти, унинг вилоятлардаги бўлимлари вакиллари ҳамда тренерлар иштирок этишди.

Видеоконференция кескин, таъбир жоиз бўлса танқидий руҳда ўтди. Унда иштирок этган мутахассислар, яъни ҳудудий бўлимларнинг вакиллари федерацияда иш механизми тўғри ташкил этилмагани, ташкилотчилик масалаларидаги муаммолар, жамоалар мунтазам шуғулланиши учун спорт базалари етишмаслиги ёки йўқлиги, натижада селекция ишларини ташкил этиш оқсаётганлигини айтиб ўтишди ҳамда бу муаммоларни бартараф этиш учун нималарга аҳамият қаратиш кераклиги борасида ўзаро фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться