Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Airbus Defence and Space компанияси иштирокида вебинар бўлиб ўтди

2020-08-29 | Технологиялар

2020 йил 28 август куни “Ерни масофадан зондлаш маълумотларини иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўллаш” мавзуида вебинар ўтказилди.

Ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳасини рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Қ.Юлдашев иштирок этди.

Ушбу вебинар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташаббуси билан Airbus Defence and Space (Франция) компанияси иштирокида ташкил этилди.

Вебинарда ўн бешдан ортиқ вазирлик ва идоралар марказий аппарати, корхоналари, ташкилотлари, институтлари, жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад - республикада Ерни масофадан зондлаш технологияларини қўллаш, шунингдек, улар асосида геоахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш, турли илмий-амалий тадқиқотларни олиб боришда ҳамкорлик қилиш, хорижий тажрибани ўрганишдир.

Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган даврда ерни масофадан зондлаш технологияларини қўллаш, шунингдек, улар асосида геоахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш бугунги кунда дунё мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантиришнинг ва инсоният фаолиятининг турли жабҳаларига рақамли технологияларни жорий этишнинг кучли воситасидир.

Ушбу технологияларни иқтисодиётнинг турли соҳаларига жорий этиш ва уларни ривожлантиришга Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти томонидан катта эътибор қаратилган.

Ерни масофадан зондлаш технологиялари ва геоахборот тизимлари Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирлик ва идоралари фаолиятида маълум даражада қўлланилмоқда.

Шу билан бирга, вазирликлар, идоралар, хўжалик субъектлари фаолиятининг тезкорлигини, сифатини ва самарадорлигини ошириш учун геоахборот тизимларини янада кенгроқ жорий этиш ва фойдаланишга катта эҳтиёж мавжуд.

Тадбирда ушбу йўналишда дунёнинг етакчиларидан бири бўлган Airbus Defence and Space компаниясининг мутахассислари томонидан инновацион техник ва дастурий воситаларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва фойдаланиш бўйича кўп йиллик тажриба асосида тегишли тавсиялар берилди.

Вебинар давомида турли мамлакатларда амалга оширилган қатор лойиҳалардан мисоллар кўрсатилди, ерни масофадан зондлаш технологиялари ва геоахборот тизимларини турли соҳаларда жорий этиш ва улардан амалий натижалар олишнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб ўтилди.

Вебинар натижалари бўйича қатнашчиларда ерни масофадан зондлаш технологиялари ва геоахборот тизимларини турли соҳаларда қўллаш самарадорлигини, шунингдек, уларни жорий этишнинг технологик ва иқтисодий жиҳатларини янада чуқурроқ тушунча шаклланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться