Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суғурта соҳасидаги Қонун лойиҳалари халқаро экспертлар билан муҳокама қилинмоқда

2020-08-29 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги 4412-сонли “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида амалдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунни халқаро стандартларга мос равишда янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва “Мажбурий суғурта турлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш белгиланган.

Шу сабабли, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда Осиё тараққиёт банки ўртасида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда халқаро экспертларни жалб этиш юзасидан техник вазифалар (term of reference) белгилаб олинган бўлиб, ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларининг халқаро стандартларга мослиги халқаро экспертлар билан муҳокама қилинмоқда.

Техник вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 26 августида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва Осиё тараққиёт банки томонидан жалб этилган The International Securities Consultancy халқаро маслаҳат ташкилоти ўртасида навбатдаги видеоконференция ташкил этилди.

Видеоконференция давомида юқоридаги Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси томонидан белгиланган Суғуртанинг асосий принципларига мос ҳолда тайёрлаш лозимлиги таъкидланди. Бунда суғурта ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш масалалари, суғурта компанияларини бирлаштириш ва сотиб олиш тартиблари, суғурта шартномаларини ишлаб чиқишда шартнома шартларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Халқаро экспертлар томонидан мамлакатимизда қайта суғурта хизматларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 сентябрдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суғурта назоратчилари халқаро уюшмасига кириши тўғрисида”ги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Суғурта назоратчилари халқаро уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться