Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугун оғир атлетика бўйича «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги» халқаро онлайн мусобақага старт берилди

2020-08-28 | Спорт

Оғир атлетика бўйича Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан халқаро турнир режалаштирилган эди.

Бугун «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги» онлайн мусобақаси старт олди. Ушбу мусобақага дунёнинг 40га яқин мамлакатларидан 150 нафардан ортиқ атлетлар рўйхатдан ўтказилган.

Улар орасида Олимпиада ва жаҳон чемпионлари Зулфия Чиншанло (Қозоғистон), Луис Москера (Колумбия), Ли Венвен (Хитой) каби номларни кўриш мусобақага бўлган қизиқишнинг не чоғлик улкан эканини кўрсатиб турибди. Ўз навбатида, Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева, Кумушхон Файзуллаева каби номдор вакилларимиз ҳам ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Бу галги онлайн мусобақада юртимиз шарафини 8 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Бугун эрта тонгдан мусобақани С гуруҳидан ўрин олган аёллар -55кг, -59 кг, -71 кг ва -81 кг вазнда бошлаб беришди.

Бироздан сўнг яъни соат 11:00 дан эса В гуруҳи иштирокчилари чиқишларига старт берилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада жамоамиз 8 нафар спортчи билан иштирок этади ва уларнинг барчаси «А» гуруҳидан ўрин олишган.

Қуйида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз билан танишишингиз мумкин:

28 август:
17:00 – Муаттар Набиева, Нигора Абдуллаева
20:00 – Кумушхон Файзуллаева

29 август:
14:30 – Адҳамжон Эргашев (шу вақтнинг ўзида очилиш маросими)
18:00 – Турсуной Жабборова
21:30 – Сарвар Зафаржонов

30 август:
17:00 – Фарҳод Собиров
19:00 – Акбар Жўраев

Вакилларимизнинг чиқиши «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилиш режалаштирилган. Шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали мусобақанинг тўлиқ қисмини томоша қилишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/c/InternationalWeightliftingFederation

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться