Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Норматив-ҳуқуқий ҳужжжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш бўйича ягона электрон тизим муҳокамасига бағишланган онлайн семинар

2020-08-27 | Технологиялар

Жорий йилнинг 27 август куни Адлия вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — “project.gov.uz”дан фойдаланишда аксарият вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати ҳамда мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этувчи ходимлар малакасини ошириш мақсадида видеоконференц-алоқа тизими орқали онлайн семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда “Ўзкмоназорат” ДИ Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими ҳамда Юридик бўлимнинг масъул ходимлари қатнашди. Семинар давомида “project.gov.uz”дан фойдаланиш жараёнида кузатилаётган хатоликлар, тизимни янада такомиллаштириш юзасидан иштирокчилар томонидан мулоҳаза ва таклифлар берилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться