Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида

2020-08-27 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Бугунги кунда бутун инсоният қатори кўп миллатли халқимиз ҳам коронавирус пандемияси оқибатида юз берган оғир синов ва қийинчиликларга қарши сабот-матонат билан кураш олиб бормоқда.

Ушбу улкан офатнинг мамлакатимиз ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш, фуқаролар саломатлигини асраш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатимиз ва жамиятимиз томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар самарасини бермоқда. Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда мард ва жасур, олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

Глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган юртдошларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида:

1. Соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган рўйхатларни кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2020 йил 26 август

Манба: ЎзА

Поделиться