Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Nego Board махсус платформаси

2020-08-26 | Иқтисодиёт

Ушбу сайт йирик акциялар пакетларини сотиш бўйича Nego Board музокара аукцион бўлимида савдонинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Nego Board музокара аукцион бўлимида битимлар тузиш учун потенциал харидорни аниқлаш «Тошкент» Республика фонд биржасининг аризаларини қабул қилиш учун махсус платформа ҳисобланади.

Nego Board аукциони музокаралар бўлими ўзи нима?

Ушбу бўлимда миллий валютада блок-трейдинг савдо режимида қимматли қоғозлар пакети умумий сонининг камида 1 фоизи миқдорида (ариза берилган санадаги қимматли қоғозлар ҳажмидан келиб чиқиб) келишув амалга оширилади.

Платформа қуйидаги субъектлар учун мўлжалланган:

• Корхонанинг 1 фоиздан ортиқ бўлган акционерлик капиталида қатнашишни истаган йирик инвесторлар;

• Биржада улуши сотилиши режалаштирилган давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар;

• Компаниянинг устав капиталидаги улушини тез ва фойдали сотишни истаган акциядорлар.

Музокаралар бўлимининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

• Aкциялар пакетини юқори нархда реализация қилиш;

• Харидорни танлаш мумкин бўлган маълум бир вақтни белгилаш имконияти;

• Нархларнинг ўзгаришини ва потенциал харидорлар сонини реал вақтда кузатиб бориш қулайликларига эга.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан дастур муаллифи  «Тошкент»  Республика  фонд  биржаси  акциядорлик жамиятига “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 08313 рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться