Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IT-Park АҚШда ўз ваколатхонасини рўйхатдан ўтказди

2020-08-26 | Технологиялар

Ваколатхона IT-Park резидентлари хизмати ва маҳсулотларини халқаро бозорларда илгари суриш, стартап лойиҳаларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий компаниялар ва фрилансерлар томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг ауцорсларини кўпайтириш мақсадида очилган.

IT-Parkинг айнан АҚШ ҳудудида очишдан мақсад — миллий маҳсулот ва хизматларимизни АҚШ бозорига олиб чиқиш учун қулай шарт-шароитни яратишдан иборатдир. Вакиллик АҚШда юртимиз компаниялари хизмат ва маҳсулотлари оммабоплигини ошириш, реклама ишларини олиб бориш, буюртмалар топиш, IT-Park резидентлари ва АҚШлик буюртмачилар ўртасидаги шартномалар имзоланишини рағбатлантиришни ўзига вазифа қилиб олган.

Бундан ташқари, вакиллик икки тараф учун кафолат вазифасини ўтайди - буюртмачи учун бажарилган иш сифати, бажарувчи учун эса, тақдим этилган хизматга яраша ҳақ тўланишини таъминлайди. Бунинг учун жаҳон стандартларига мос келувчи суғурта ва кафиллик тизимлари татбиқ этилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, бир қатор IT-Park резидентлари АҚШ, Европа ва МДҲ давлатлари бозорига аллақачон мослашиб улгуришган. Шу ўринда, 2020 йил биринчи ярим йилликда резидентлар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми 6 миллион доллардан ошган.

Ваколатхонанинг яна бир ўзига хос жиҳати, АҚШ ИТ бозори билан яқиндан таниш бўлган, АҚШ IT сектори ва ишга алоқадор муносабатлар борасида яхши тажрибага эга бўлган, АҚШ ҳудудида истиқомат қилувчи шахс (АҚШ фуқароси ёки ҳамюртларимиз) танлов асосида вакил этиб тайинланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, IT-Parkнинг АҚШ даги ваколатхонаси хорижий IT буюртмаларни жалб қилиш йўлидаги биринчи қадам бўлади. Келгусида Австралия, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва Европа Иттифоқи давлатлари каби мамлакатларда бундай ваколатхоналар очилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться