Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олтиариқ: сувни тежовчи технологиялар ўз самарасини кўсатди

2020-08-24 | Технологиялар

Жорий йилда Олтиариқ туманида 44 гектар ғўза майдони ва 50 гектар боғда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди.

“Саодат Азамат орзуси” фермер хўжалигида 20 гектар, “Рашидхон Исматов” фермер хўжалигида 7,5 гектар, “Абдусалом Абдуғани ўғли” фермер хўжалигида 15 гектар пахтазор ҳамда дашт ерларидаги 50 гектар боғда жорий этилган бу технология туфайли биринчидан ишлаб чиқариш харажатлари камайиши кутиляпти, иккинчидан ҳосилдорлик ўтган йилга қараганда ошиб, яхшигина даромад олинишига умид қилиняпти.  

- Бунинг учун тўла асос бор, бу ҳақда куни кеча туманимизда сувни тежовчи технологияларни жорий этишга бағишланган семинарда ҳам гапириб ўтилди, - дейди Олтиариқ туман ирригация бўлими бошлиғи Акмалжон Ҳамроқулов. – Шунинг учун 2021 йилда 1000 гектар пахтазорда, 3000 гектар боғзорда, 400 гектар ғаллазорда сув тежовчи технологияларни қўллаш учун фермерларимиз шартномалар тузишга ҳозирдан киришдилар. Туманимизнинг юқори қисмидаги Повулғон, Ғайрат, Янгиараб даштларида жорий йилнинг ўтган ойлари давомида 400 гектардан ортиқ ерда янги узумзор ва боғ барпо қилинди. Ҳозиргача бу ерлардаги узумзор ва боғ эгалари ўз ҳисобидан 10 дан ортиқ тик суғориш қудуқлари кавладилар. Энди давлат ҳисобидан ҳам шундай қудуқларни керакли жойларга қазиш учун лойиҳалар тайёрланяпти. Мазкур тик суғориш қудуқлари томчилатиб суғориш технологияси ўрнатиш учун замин яратади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться