Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гендер тенглик масалаларига бағишланган онлайн-тренинг

2020-08-21 | Жамият

Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролик жамиятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Гендер тенглиги ва гендер масалалари” мавзусидаги онлайн-тренинг ўтказилди.

Тадбир бир қатор халқаро тузилмалар, хусусан Франциянинг Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Комиссия ва Қўмита аъзолари, бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Тренинг Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ  ва имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек давлат идоралари ходимларининг гендер тенглик масалалари бўйича хабардорлик даражасини оширишга қаратилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда гендер тенгликка эришиш нафақат демократик қадриятлардан бири, балки ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. Жаҳон миқёсида орттирилган тажриба шундан далолат берадики, айнан эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар мавжуд давлатларда аҳоли турмуш фаровонлиги ва ижтимоий-сиёсий  фаоллиги юқори даражада бўлиб, ислоҳотлар муваффақияти таъминланади.

Шу жиҳатдан мамлакатимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги муҳим аҳамиятга эга. Бунда аввало давлат хизматида банд бўлган юртдошларимизнинг ушбу масалалардаги билимларини ошириш, таъбир жоиз бўлса, қарашларини ўзгартириш долзарб вазифа ҳисобланади. Шу жиҳатдан тренингда  гендер тенглигига оид тушунчаларни атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек иштирокчиларга соҳада амал қилаётган  миллий ва халқаро меъёрий хужжатлар ҳақида маълумот берилди. Мавзуга оид стереотиплар, яъни “қолипли” қараш ва тушунчаларлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тренинг иштирокчилари томонидан зўравонликдан жабрланганларга ёрдам беришнинг идоралараро ёндашуви, гендер масалалари бўйича ижтимоий шериклик ҳамда хотин-қизларни комплекс қўллаб-қувватлаш вазифаларини ҳам кўриб чиқилди. 

Эслатиб ўтамиз, тадбир ўз ишини бугун давом эттиради. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться