Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
22 августдан шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
2020-08-20 | Жамият
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 2020 йил 22 августдан бошлаб, шаҳарлараро электропоездлар қатнови қайта тикланади.
6440 - сонли Хожикент – Ўзбекистон;
6442 - сонли Хожикент – Тошкент;
6429 - сонли Тошкент – Хожикент;
6430 - сонли Хожикент – Тошкент;
6435 - сонли Тошкент – Хожикент;
6436 - сонли Хожикент – Тошкент;
6437 - сонли Тошкент – Хожикент;
6441 - сонли Тошкент – Хожикент;
6414 - сонли Тошкент – Гулистон;
6413 - сонли Гулистон – Тошкент;
6418 - сонли Тошкент – Сирдарё;
6407 - сонли Сирдарё – Тошкент.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Ҳурматли йўловчилар!
Вокзал ҳудудида ҳамда вагон ичида карантин талаблари бўйича белгиланган барча санитария-гигиена меъёрларга доимий равишда қатъий риоя қилинг. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги