Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Консуллик соҳасида Ўзбекистон-Туркманистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари тўғрисида
2020-08-19 | Сиёсат
2020 йил 18 августда Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференцалоқа форматида навбатдаги консуллик маслаҳатлашуви бўлиб ўтди.
Музокараларда икки мамлакат ташқи сиёсаий идораларининг консуллик хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Дўстона, конструктив ва хайрихоҳ муҳитда бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар чоғида томонларни қизиқтирган бир қатор консуллик масалалари ва ушбу йўналишдаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.
Миграция соҳасидаги ҳамкорликка, мавжуд икки томонлама шартномалар қоидаларини амалга оширишга, икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида идоралараро ҳамкорликни фаоллаштириш ва консуллик, ҳуқуқий ва миграция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги