Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спикер ва фракциялар раҳбарлари “Ёшлар парламенти” аъзолари билан учрашди

2020-08-18 | Ёшлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га мамлакатимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган 11 мингдан зиёд ёшлар орасидан 250 нафар аъзо сайланди. Жараён демократик тамойиллар асосида, эркин рақобат муҳитида, қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар шароитида ўтказилди.

17 август куни “Ёшлар парламенти” аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари билан учрашуви ўтказилди.
 
Спикер Н.Исмоилов ўз сўзида “Ёшлар парламенти” ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисмига айланаётганини алоҳида таъкидлади.
 
Учрашувда ёшларни парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигининг барча босқичларига жалб этиш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш юзасидан янги ва устувор йўналишларни белгилашда уларнинг фаоллигини янада кучайтириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
 
– Ёшлар парламенти – шунчаки оддий тузилма эмас, балки ёшларимизнинг сиёсий фаоллигини таъминлашга хизмат қиладиган ҳақиқий майдондир, – дейди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов. – Ёшларни қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини бойитиш, қонун ижодкорлиги жараёнига жалб қилиш, қабул қилинган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда Олий Мажлисга ва давлат ҳокимиятининг бошқа органларига самарали ёрдам беради, деб ишонамиз. Шу ўринда биз Ёшлар парламенти фаолиятининг натижаларидан фойдаланиш масаласига ўта жиддий ва катта масъулият билан ёндашган ҳолда, ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
 
Спикер 12-13 август кунлари бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми “Ёшлар 2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуманда “Ёшлар парламенти” аъзоларининг муваффақиятли иштирокини, мазкур форумда Ёшлар парламенти аъзолари Президентимиз томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияни қўллаб-қувватлаганликларини алоҳида эътироф этди.
 
Тадбирда “Ёшлар парламенти” аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳамда парламент назоратини амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш масалалари борасида ўзаро фикр алмашилди.
 
Йиғилиш давомида вилоятлардан саралаб олинган “Ёшлар парламенти” аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться