Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2020 йил II чорак якунлари бўйича Давлат статистика қўмитасининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
2020-08-17 | Жамият
Жорий йилнинг 11-12 август кунлари Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил II чорак якунларига бағишланган, масофавий видеоалоқа тарзда кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда, Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти, макразий аппарати ходимлари ва ҳудудий статистика бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ҳамда топшириқларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси юзасидан давлат статистика органларида 2020 йилнинг II чорагида статистика тизимини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Кун тартибига биноан, Давлат статистика қўмитаси раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломович Ҳайъат йиғилишини очиб берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Респбуликасида статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси” қабул қилинганлиги ва ушбу ҳужжатларда давлат статистика органларига юклатилган вазифалар ҳамда амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисида сўз юритди. Хусусан, қарорга мувофиқ:
Шунингдек, тадбирда Ўзбекстон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ҳамда топшириқларида Давлат статистика органлари олдига қўйилган вазифалар ва тизимда “2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастури” ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида фикр билдирилди.
Видеоалоқада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича бажарилган ишлар ҳақида ахборот бериб ўтилди.
Шу билан бирга, Ҳайъат йиғилишида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони доирасида амалга оширилган ишлар, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлаш юзасидан келгусидаги устувор вазифалар бўйича кўрсатмалар берилди.
Кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши якунида ижро интизоми ва ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, вазифаларини ўз вақтида бажармаган ходимларга тегишли чоралар кўриш, иш фаолиятини намунали йўлга қўйган ишчи-ходимларни рағбатлантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги