Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Почта соҳаси модернизация босқичида

2020-08-14 | Технологиялар

Бугунги кунда, замонавий ахборот технологияларининг жадал ривожланиши, шунингдек “электрон тижорат” тушунчасининг пайдо бўлиши натижасида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш, уларнинг эҳтиёжларини тезкорлик билан қондириш масаласини ҳал этиш долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Интернет орқали савдо хизматлари ривожланиб бориши билан товарларни истеъмолчиларгача етказиб бериш хизматларига эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда аҳолига энг яқин, сифатли ва қулай инфратузилманинг мавжудлиги бундай хизматларнинг янада ривожланиши учун замин яратади.

Миллий почта оператори - “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта алоқа тармоғи республикамиз аҳолисига энг қулай ва яқин жойлашган ҳамда кенг қамровли инфратузилмага эга бўлган тармоқ ҳисобланади. Аҳоли учун бир қанча хизматларни почта алоқаси объектлари орқали кўрсатиш эса аҳолининг асосий ва долзарб бўлган муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш учун хизмат қилади.

Шу ўринда, ҳозирда глобал муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемияси инфекциясини тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида, Республикамизда карантин чоралари эълон қилинган бир вақтда, миллий почта оператори ўз фаолиятини одатдагидек давом эттириб, жисмоний ва юридик шахсларга почта алоқаси хизматларини узлуксиз кўрсатилишини таъминлаб келмоқда.

Бугунги кунда почта алоқаси соҳасини янада ривожлантириш юзасидан қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 24 августдаги “Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятини ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режаси”да кўзда тутилган тадбирлар амалга оширилиши натижасида 2019 йил якунларига кўра молиявий кўрсаткичларнинг барқарорлаштирилишига ҳамда 200 миллион сўмга яқин соф фойда олинишига эришилди.

2020 йил бошидан иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, почта хизматлари сифатини ошириш ва филиалларнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш бўйича белгилаб олинган ишлар давом эттирилиши натижасида биринчи ярим йиллик якунига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоиз кўп даромад олишга эришилди, соф фойда миқдори эса 4,5 миллиард сўмни ташкил этди.

90 та давлат билан халқаро почта жўнатмалари алмашинуви амалга оширилиб, 1,6 миллион доллар миқдорида хизматлар экспорт қилинди.

Тўлов хизматлари бозорида фаолият юритиш мақсадида 2020 йил 16 майда Марказий банкдан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олинди.

Почта жўнатмаларини олувчиларга етказиб бериш тизимини такомиллаштириш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан скутер(электромопед)дан фойдаланилган ҳолда вилоят ва туман марказларига хизмат кўрсатувчи почталонларни марказдаги саралаш бўлимидан почта жўнатмаларини олиб, олувчиларга етказиб бериш амалиёти тажриба сифатида ўтказилди. Ҳозирги кунда ушбу амалиётни кенг жорий этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда, аҳолига қулайлик яратиш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида охирги бир ярим йил ичида иш фаолияти вақтинчалик тўхталилган 34 та почта алоқаси боғламалари ва 43 та почта алоқаси бўлимлари фаолияти қайта йўлга қўйилди, 430 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ҳозирги кунда миллий почта оператори тармоғида 14 та ҳудудий ва 4 та ихтисослашган филиаллар, 153 та почта алоқаси боғламалари, 1 793 та (шу жумладан қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимлари 1 349 та) почта алоқаси бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, почта алоқасини ривожлантириш борасида бир қатор долзарб вазифаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Биринчи навбатда, мазкур йўналишда норматив-ҳуқуқий база қайта кўриб чиқиб, ҳозирги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришларлар киритилмоқда. Бу борада ҳозирда янги таҳрирда Ўзбекистон Республикасининг “Почта алоқаси тўғрисида” Қонуни ишлаб чиқилмоқда.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси ўз ичига почта алоқаси соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш, уни замонавий почта хизматлари бозори талабларига ва Умумжаҳон почта иттифоқининг конгрессларида қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш, миллий почта оператори мақомини, унинг вазифалари ва ҳуқуқларини белгиловчи ҳамда миллий почта тизимининг барқарор ва самарали ишлашини кўзда тутувчи масалаларини қамраб олган.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасида почта алоқаси соҳасида самарали давлат бошқарувини амалга ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, бозорда соғлом рақобат муҳитини яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича ягона нормаларни белгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил охиригача республикадаги барча почта алоқаси объектларида замонавий хизматлар, жумладан “гибрид почта” ва курерлик хизматларини ривожлантириш, молиявий ва бошқа хизматларни тақдим этишни йўлга қўйиш, 2020 йил якунига қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини “онлайн” сотиш ва мижозларга етказиб бериш, шунингдек уларга товарларни экспорт қилиш имкониятини берувчи “Миллий онлайн савдо майдончаси” яратилиши, 2022 йил якунига қадар мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиши учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекслар (почтоматлар) жорий этиш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Бу каби модернизация ишлари миллий почта оператори томонидан кўрсатилаётган хизматлар сони ва сифатининг ошишига, аҳолининг ишончли, қулай ва тезкор почтага бўлган талаблари қондирилишига хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться