Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Видеоконференцалоқа шаклидаги Марказий Осиё давлатлари экспертлари учрашуви тўғрисида
2020-08-03 | Сиёсат
2020 йилнинг 3 август куни Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирликларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида видеоконференция шаклида навбатдаги экспертлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви чоғида эришилган келишувларини амалга ошириш жараёни ҳамда Марказий Осиё давлатлари президентларининг 2020 йили Қирғизистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан конструктив фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги