Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилоятида инвестиция фаолиятини мониторинг қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда

2020-07-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раислигида видеоконференция шаклида ишчи гуруҳнинг Сурхондарё вилоятига яқинда бўлиб ўтган ташрифи давомида ҳудудий ривожланиш дастурини қайта кўриб чиқиш ва янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича берилган топшириқлар бажарилишининг мониторингига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят туман ва шаҳарларининг ресурс ва инвестициявий салоҳиятининг чуқур таҳлили ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, рентабеллиги ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини баҳолашга имкон берди.

Йиғилиш давомида тармоқ идоралари, тижорат банклари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳар бир амалга оширилаётган лойиҳанинг алоҳида режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

2020 йил охирига қадар ишга тушириладиган 832 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур кредит ресурслари, ер майдонлари, бўш турган бино ва иншоотларни жорий йилнинг 1 сентябргача ажратилишини, 2021 йилнинг биринчи ярмида ишга тушириладиган 288 та лойиҳа учун эса - жорий йилнинг 1 октябригача ажратилишини таъминлаш топширилди.

Ушбу лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида туман ва шаҳарлар секторлари раҳбарларини жалб қилган ҳолда янги мониторинг тизимини жорий этиш топширилди. Тизим асосида “Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг тармоқ бошқармалари – тармоқ ҳўжалик бирлашмалари - тижорат банклари – туман (шаҳар) секторлари” бўғинидаги масъул раҳбарларнинг доимий ўзаро ҳамкорлиги бўлади.

Соҳалар бўйича раҳбарлар масъулиятининг белгиланиши ҳам тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларга тезкор жавоб беришга ёрдам беради.

Хусусан, сектор раҳбарлари ер участкаларини ажратишда, қурилиш учун рухсат олишда ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда бевосита ёрдам беради.

Кредит ресурсларини ўз вақтида ажратишга тижорат банклари раҳбарлари масъул бўлади.

Тармоқ бошқармалари ва ҳўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва янги ташкил этилаётган корхоналарнинг ҳўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш бўйича жавобгар бўлишади.

ИТСВнинг тегишли таркибий бўлинмалари лойиҳа амалга оширилишининг умумий мониторингини олиб боради, шунингдек, технологик ускуналар ва чет эллик мутахассисларни Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, сектор раҳбарлари манзилли равишда аниқ лойиҳаларга бириктирилди: туман ва шаҳарлар ҳокимлари - 2,6 трлн сўмлик 495 та лойиҳага, туман ва шаҳар прокурорлари - 3,3 трлн сўмлик 350 та лойиҳага, ички ишлар органлари раҳбарлари - 4,3 трлн сўмлик 402 та лойиҳага, солиқ органлари раҳбарлари - 1,8 трлн сўмлик 274 та лойиҳага бириктирилди. Сектор раҳбарлари янги ишлаб чиқариш объектларини белгиланган муддатларда ишга тушириш мақсадида тадбиркорлар ва инвесторларга ҳар қандай зарур бўлган ёрдам кўрсатади.

Шунингдек, вилоятдаги иқтисодий ўсиш “драйверларидан” тўлиқ фойдаланиш ва устувор йўналишларда қўшимча инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқларнинг бажарилиши ўрганилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться