Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон" ҳамкорлигининг уч томонлама формати доирасида иқтисодиёт бўйича кичик комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

2020-07-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 21 июль куни “Ўзбекистон – АҚШ – Афғонистон” ҳамкорлигининг уч томонлама формати доирасида иқтисодиёт бўйича кичик комиссиясининг видеоконференция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Америка томонидан делегация АҚШ Давлат котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосарлари Д.Хэник ва Н.Джексон, АҚШнинг USAID халқаро тараққиёт агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, (CLDP) Тижорий ҳуқуқ ривожланишининг дастури ва (SABIT) Ишбилармон стажировкаларининг махсус дастури, АҚШ савдо вазирлиги, АҚШнинг БМТ озиқ – овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотидаги делегациясининг вакилларидан; Афғонистон томонидан - Афғонистон ташқи ишлар вазирининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари  М.Наб, Афғонистон савдо ва саноат вазирининг ўринбосари  А.Маликияр; Ўзбекистон томонидан - Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов, Ташқи ишлар, транспорт, энергетика, тармоқ идора ва бирлашмалари раҳбарларидан ташкил топди.

Кун тартибига мувофиқ кенг кўламли масалалар, жумладан давлатларнинг бир-бирига боғлиқлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, трансчегаравий савдо, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, трансчегаравий ишлаб чиқариш ва сотиш занжирларини яратиш, аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва учала мамлакат хусусий тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ҳамкорликнинг уч томонлама формати иштирокчи мамлакатлар савдо-иқтисодий шерикчилигини ривожлантиришда янги босқични англатиши ва юзага келаётган умумий муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми бўлишга мўлжалланганлиги таъкидланди.

Савдо - инвестициявий шериклик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди - томонлар энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва қишлоқ хўжалигида кооперациянинг муҳим истиқболларни таъкидладилар. Ўзбекистон томони қўшма инвестиция лойиҳалар миқдорини ва ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, шунингдек, энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Янги форматдаги устувор ташаббуслардан бири сифатида Америка томонининг кўмаги билан Ўзбекистонда ҳамда Марказий Осиё ва Афғонистон ҳудудида хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштиришга имкон берадиган Инвестиция жамғармасининг ташкил этилиши белгиланди.

Томонлар ҳудудда транспорт коммуникацияларини ривожлантиришга, хусусан, юк ташишларни фаоллаштириш ва истиқболли бозорларга ўзаро тўсиқсиз киришни таъминлаш мақсадида трансафғон йўлагини ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.

Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича Ишчи гуруҳ билан шунингдек, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгаши (TIFA) доирасида кўп томонлама яқин ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ишбилармон доираларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга алоҳида урғу берилди – йиғилиш доирасида уч мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида "Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон" уч томонлама бизнес-форумини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якуни бўйича томонлар биргаликдаги фаолият стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишнинг самарали механизмларини шакллантиришга келишиб олдилар. Тадбир якунида Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиши яна бир бор таъкидланди, шунингдек, Америка ва Афғонистон томонига минтақада барқарорлик ва хавфсизликни янада мустаҳкамлаш бўйича  кўрсатаётган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться