Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида инвестиция фаолиятини ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболлари аниқланди

2020-07-20 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида тадбиркорлар ва экспортчилар билан манзилли иш олиб борилди ҳамда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўрганилиб, инвестицияларни жалб қилиш учун янги истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди. Корхоналар ва объектларга бевосита бориш ҳамда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш натижасида тадбиркорларнинг долзарб муаммоларини батафсил ўрганишга ва уларни зудлик билан ҳал этиш бўйича комплекс чораларни кўришга эришилди.

Навоий вилоятининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳудудий ривожланиш дастури танқидий таҳлил қилинди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажмларини сезиларли даражада ошириш, кўплаб янги иш ўринлари яратиш ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга имкон берадиган янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, Зарафшон, Учқудуқ ва Нурота туманларида инвестицияларни жалб қилишнинг паст кўрсаткичлари қайд этилди, шу сабабли тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига тармоқ идоралари ва бирлашмалари билан яқин ҳамкорликда иқтисодий самарадорликнинг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб турадиган янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллий аҳоли учун доимий даромаднинг қўшимча манбаларини яратиш мақсадида боғдорчилик, қуёнчилик, асаларичилик, пиллачилик, паррандачилик, шунингдек, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ушбу йўналишда Навоий ва Зарафшон шаҳарларида шунингдек, Конимеҳ, Томди, Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик ва тўқимачиликка алоҳида урғу берган ҳолда, қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш топширилди.

Навоий вилояти шаҳар ва туманларининг иқтисодий салоҳиятини чуқур ўрганиш йўли билан инвестицияларни жалб қилишнинг устувор тармоқлари: боғдорчилик, қоракўлчилик, енгил ва кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва туризм соҳалари аниқланди.

Ушбу лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида юқорида кўрсатиб ўтилган соҳаларни ривожлантиришга халақит берадиган тизимли омиллар кўриб чиқилди. Хусусан, Томди, Учқудуқ, Қизилтепа, Хатирчи ва Нурота туманларининг инфратузилмасини кенгайтириш ва замонавийлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқлар берилди. Шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида туман ва шаҳарларнинг мавжуд ресурсларни таҳлил қилиш бўйича ишни давом эттириш топширилди.

“Қуруқ порт” ташаббусининг амалга оширилиши алоҳида кўриб чиқилди. Тегишли идоралар раҳбарларига ушбу мажмуанинг муваффақиятли ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратишни таъминлайдиган бир қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштириш топширилди. Жумладан, арзон ва сифатли божхона-логистика хизматларини тақдим этиш тизимини ҳамда мижозларга ва логистика компанияларига ёнилғи-мойлаш материалларини рақобатбардош нархларда тақдим этиш механизмини яратиш зарурлиги қайд этилди, бу эса келажакда «DHL», «FedEx», «Cargo Lux» каби йирик хорижий операторларни жалб қилишга имкон яратади.

Сафар натижасида масъул раҳбарларга аниқ муддатлар ва кутилаётган натижалар кўрсатилган манзилли топшириқлар берилди. Уларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан таъминланади.ф

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться