Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тадбиркор ва экспортчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар амалга оширилди

2020-07-14 | Жамият

10 - 12 июль кунлари давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, тадбиркор ва экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва юзага келётган масалаларни ҳал этишга қаратилган мақсадли ишларни амалга оширди.

Иш жараёнида жойлардаги корхоналар ва объектларга чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май-июнь ойларида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросининг мониторинги ўтказилди, кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди, долзарб муаммолар аниқланди ва уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, аниқланган масалаларни ҳал этишнинг аниқ муддатлари ва тегишли тузилмалар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда ижросига масъул раҳбарлар белгиланди.

Бўш турган бино ва иншоотлар улардан фойдаланишнинг энг истиқболли вариантларини ишлаб чиқиш, жумладан, юқори қўшимча қийматга эга экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли корхоналар ташкил этиш мақсадида инвентаризация қилинди. Барқарор ички кооператив алоқаларга эга кластер шаклидаги корхоналарни яратишнинг устуворлиги таъкидланди. Кластерларни ташкил қилиш эвазига маҳсулотнинг ишлаб чиқариш харажатлари сезиларли даражада камайтирилади ҳамда ички ва ташқи бозорда унинг рақобатбардошлиги мустаҳкамланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган “Тадбиркор – ислоҳотчи” тизими доирасида тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш натижалари алоҳида кўриб чиқилди. Ушбу ташаббус доирасида ҳудуддаги 295 та йирик, 1845 та ўрта ва 34573 та кичик корхоналарга республика ва вилоят ишчи гуруҳлари аъзолари, шунингдек, шаҳар ва туманларнинг 4 та сектор раҳбарлари тегишли равишда бириктирилди. Ҳозирги кунга келиб, 5 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти ўрганилиб, 500 га яқин муаммоли масалалар аниқланди ва 350 дан кўпроғи тегишли идоралар ва тижорат банкларини жалб қилган ҳолда жойида ҳал этилди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари корхоналари кесимида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратиш ҳамда солиқ ва молия органлари томонидан тадбиркорларга илгари тўланган ҚҚС суммаларини қайтариш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар танқидий кўриб чиқилди шнингдек, экспорт фаолиятини рағбатлантириш бўйича ушбу чора-тадбирларнинг самарадорлиги баҳоланди.

Фарғонга водийсининг учта вилоятларида амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳаларнинг максимал иқтисодий самарасини таъминлаш мақсадида уларнинг пухта инвентаризацияси ўтказилиб, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди ва янги истиқболли лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Мутасадди раҳбарларга режалаштирилган лойиҳаларнинг яқин идоралараро ҳамкорликда ижросини тезлаштириш, тижорат банклари раҳбарларига кредит ресурсларини ўз вақтида ажратишни таъминлаш топширилди.

Шунингдек, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ташкил этилган “Лойиҳа фабрикалари” фаолияти кўриб чиқилди. Уларнинг вазифаси - шаҳар ва туманларнинг ижтимоий - иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини аниқлаш ва ресурс ва саноат салоҳиятини таҳлил қилиш ҳамда лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиб маҳаллий ва хорижий инвесторларни келгусида уларнинг амалга оширилишига жалб қилиш.

Бундан ташқари, хизмат сафари давомида вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, чет элдаги ваколатхоналар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ҳар бир вилоятда видеоконференциялар шаклида муҳокамалар ўтказилиб, улар давомида иш якунларининг сарҳисоби ўтказилди, очиқ қолган масалалар устида иш олиб борилди ҳамда тадбиркорлар ва экспортчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, доимий иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилиши бошлаб юборилган лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун вазирлик, идора, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, элчихоналар ва чет эл давлатларидаги бош консулликлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг биргаликдаги фаолиятига устувор аҳамият берилди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 2020-2021 йиллар давомида жами 186 367 та янги иш ўринлари яратилиши билан 32,9 трлн сўмлик 4015 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши режалаштирилган.

Сафар якунида тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни мақсадли қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди, масъул раҳбарлар ва ижро этишнинг аниқ муддатлари белгиланди. Бош прокуратура топшириқларнинг ижроси устидан тизимли назорат олиб боради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться