Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИҲТнинг илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси раҳбарлари билан музокаралар тўғрисида
2020-07-10 | Фан
2020 йил 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков видеоконференцалоқа шаклида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (COMSTECH) Бош координатори Иқбол Чаудри ва COMSTECH маслаҳатчиси Хуршид Хаснайн билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида COVID-19 пандемияси фонида Ўзбекистоннинг фан ва технология соҳасидаги COMSTECH билан ҳамкорлиги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, COMSTECH раҳбариятининг 2017-2019-йилларда Ўзбекистонга бир қатор ташрифлари уюштирилди, улар натижасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси ” имзоланди.
COMSTECH бош координатори Ўзбекистонда коронавирус оқибатларига қарши курашиш ва мамлакат иқтисодиётининг барча секторлари ва тармоқларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашиши шароитида олимлар, шунингдек, COMSTECH мамлакатларининг тегишли идоралари вакиллари иштирокида коронавирус ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига қарши кураш, қўшма тадқиқотларни ўтказиш учун бир қатор илмий ва амалий вебинарлар ва видеоконференциялар ўтказишга келишиб олинди.
Видеоконференция давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги