Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲга аъзо давлатлар Гуманитар ҳамкорлик кенгаши ва Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарма бошқармасининг қўшма мажлиси тўғрисида
2020-07-10 | МДҲ
2020 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференцалоқа шаклида МДҲга аъзо давлатлар Гуманитар ҳамкорлик кенгаши ва Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарма (ГҲДЖ) бошқармасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон томонидан Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов иштирок этди.
Мажлисда ГҲДЖнинг 2019 йилдаги амалга оширган ишлари сарҳисоб қилинди, Фонднинг жорий, жумладан ҳозирги эпидемиологик вазиятдаги фаолияти юзасидан фикр алмашилди. 2021 йилга мўлжалланган давлатлараро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
МДҲга аъзо давлатларнинг маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлигининг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги