Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа стандартлаштириш ташкилоти вакиллари билан видеоконференция бўлиб ўтди

2020-07-09 | Жамият

Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигида Европа стандартлаштириш ташкилоти (CEN) вакиллари жаноб Ашок Ганеш ва Эрик Марчанд билан видеоконференция ташкил этилди.

Ўтказилган мулоқотда бугунги кунда қурилиш соҳаси учун зарур бўлган европа стандартлари ва уларнинг ўрни, стандартлар  савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишда ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим бўғин эканлиги, мамлакатимизда қурилиш соҳасида олиб борилаётган янги ислоҳотлар замирида европа ва халқаро стандартларига мос келадиган сифат инфратузилмасини яратиш, қурилаётган янги турдаги биноларни жаҳон андозаларига мос равишда қуриш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро бозорда салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлашда Европа Иттифоқининг техник кўмагини олиш масалаларига урғу берилди. 

Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланганлиги алоҳида, қайд этилиб, имзоланган  ҳужжат Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) стандартларини олиш ва улардан кенг фойдаланиш имконияти яратилиши таъкидлаб ўтилди.

Онлайн мулоқот натижаларига кўра, европа стандартларни самарали жорий этиш  юзасидан Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN)нинг техник экспертлари билан онлайн учрашувлар ташкил этиш ва кенг кўламли доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. 

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться