Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

2020-07-07 | Таълим

Беларусь Республикасининг стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Давлат институти ҳамда Стандартлар институти ҳамкорлигида “Синов лабораторияларининг техник компетентлигига ГОСТ ISO/IEC 17025-2019 бўйича қўйиладиган умумий талаблар” мавзусидаги 3 кунлик масофавий онлайн халқаро ўқиш ташкил этилди.

Ушбу курсда Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан 20 та, “UzTEST” ДУКдан 9 та, “Олмалиқ КМК” АЖдан 9 та ҳамда “Фарғонаазот” АЖ, “Ўзбекхиммаш” АЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектларидан 8 та, жами 45 нафар синов лабораториялари раҳбарлари ва мутахассислари малака оширдилар.  

Машғулотларни БГИПКнинг тажрибали мутахассислари - профессор Б.В. Цитович ва доцент В.И. Лабодаевлар олиб боришди. БГИПК томонидан тингловчиларга ўрнатилган тартибда гувоҳнома берилади. Бундай ҳамкорлик алоқалари келгусида янада мустаҳкамланиши таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться