Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Покистоннинг Муваққат ишлар вакили билан учрашув
2020-07-06 | Сиёсат
2020 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Покистон Ислом Республикасининг Муваққат ишлар вакили Васим Шаҳзад билан учрашди.
Афғонистондаги ҳозирги вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг афғонлараро музокаралар жараёнини бошлашга кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Покистон томонига Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакатимизнинг Афғонистонни иқтисодий тиклаш бўйича сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги