Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бизнинг мерос” туркумидан кўргазма

2020-07-06 | Маданият

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясида “Бизнинг мерос” туркумидан рассом Андрей Крикиснинг шахсий кўргазмаси очилди.

Рангтасвир устаси А.Крикис Россиянинг Ярославль шаҳрида археолог оиласида таваллуд топган. Отасининг хизмат вазифаси туфайли дастлаб Тошкентга, сўнг Самарқандга кўчиб ўтган. Рассомнинг биринчи шахсий кўргазмаси 1986 йилда, ҳаётлик чоғидаги охирги кўргазмаси эса 1994 йилда ташкил этилган.
 
Ўзини тез ва баралла намоён этган рассомни танқидчилар бири Европа “трансавангард” вакиллари қаторига қўшган. Рассом фантазияларини чеклолмагани каби ўзини эркин ижодий парвозсиз тасаввур қила олмаган. У умрининг охиригача тинимсиз ижод қилиб, 500 дан ортиқ рангтасвир асарларини яратди. Ўз санъат намуналарини Иркутск, Қозон, Рига, Москва, Деҳли, Стокгольм ва Гётеборгда ўтказилган шахсий кўргазмалари ҳамда Бангладешда ўтган Халқаро биенналеда, Сан-Францискода ташкил этилган фестивалда намойиш этган. Бетакрор асарлари мамлакатимиздаги музейлардан ташқари, Англия, Германия, Греция, Исроил, АҚШ, Россия, Таиланд, Франция, Швециядаги галереялардан ҳам жой олган.
 
photo_2020-07-04_12-06-15 (2).jpg
 
А.Крикис асарлари шаклдор ва предметсиз композициялар, реминисценция – полотноси эпатаж ва бўрттириб тасвирлаш элементлари, динамика, ички экспрессия – шакл ва рангларнинг ғаройиб уйғунлашуви билан ишланган кўринишда қурилган.
 
Бу йил рассом таваллудининг 70 йиллиги нишонланмоқда. Бугунги кўргазма ёш авлодни мамлакатимиз санъат вакилларидан бири ижоди билан яқиндан таништириш имконини беради.
 
Экспозицияда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланаётган ва рассомнинг шахсий коллекциясидан ўрин олган 20 дан ортиқ асар намойиш этилмоқда.
 
photo_2020-07-04_12-06-15.jpg
 
photo_2020-07-04_12-06-16.jpg
 

Гулноза БОБОЕВА, Оқил ҒУЛОМОВ(сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться